АсосийDunyo

Россия банклари доллар ва евро курсини кескин оширди

'Россия банклари доллар ва евро курсини кескин оширди'ning rasmi

Россиянинг бир қатор банклари 24 июнь, шанба куни валюта курсини кескин оширди, айрим ҳолларда доллар курси 90 рублдан, евро 100 рублдан ошди, деб ёзади “РИА Новости”.

Хусусан, энг юқори кўрсаткич Росбанкда қайд этилган. Бу банкда доллар 105 рубл, евро 115 рублдан сотилмоқда. Маълумотларга кўра, энг паст курс долларни 84,87 рублдан, еврони эса 93,06 рублдан сотаётган Промсвязбанк томонидан белгиланган.

"Вагнер" асосчиси Евгений Пригожиннинг 23 июнь куни кечқурунги баёнотлари фонида, Москва биржаси индекси кечки сессияда кескин пасайишни бошлади.

 

    Бошқа янгиликлар