АсосийDunyo

Шойгу ва Герасимов "Вагнер" исёни ортидан лавозимларидан четлатилиши мумкин - Россия ОАВ

'Шойгу ва Герасимов "Вагнер" исёни ортидан лавозимларидан четлатилиши мумкин - Россия ОАВ'ning rasmi

Шойгу "Вагнер" исёни ортидан лавозимидан четлатилиши мумкин, дея тахмин қилмоқда Россия оммавий ахборот воситалари.

Маълум бўлишича, Россиядаги кечаги қўзғолон "Вагнер" раҳбари учун қулай шартлар асосида тўхтатилди.

"Вагнер" раҳбари Евгений Пригожиннинг талабларидан бири мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовнинг истеъфога чиқиши эди.

Россия Мудофаа вазирлигига яқин бўлган машҳур "Рыбарь" Z каналига  кўра, қўзғолон Пригожин учун қулай шартлар асосида тўхтатилгани ҳисобга олинса, Россия Мудофаа вазирлиги, шу жумладан Сергей Шойгу ва Валерий Герасимовлар олиб ташланади.

Маълумот учун: "Вагнер" раҳбари Евгений Пригожин ҳарбий қўзғолонни тўхтатди. 24 июнь куни кечқурун унинг ёлланма аскарлари бир кун аввал ўрнашиб олган Ростов-Дон марказини тарк этишди. . Россия ҳукумати Пригожин ва унинг ёлланма аскарларига маълум "хавфсизлик кафолатлари"ни ваъда қилди. Дмитрий Песковнинг айтишича, Пригожин билан музокаралар чоғида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигидаги кадрлар ўзгариши муҳокама қилинмаган.

Россиялик мухолиф журналист Тимур Олевскийнинг фикрича, Евгений Пригожиннинг исёни ҳақидаги ҳикоясига нуқта қўйиш ҳали эрта. У “Вагнерчилар” етакчисига берилган хавфсизлик кафолатлари ва бошқа ваъдалар Кремлда катта эҳтимол билан бажарилмаслигини айтди.

    Бошқа янгиликлар