2023 йил 28 июнь куни “Қурбон ҳайити” байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 151 та автобус йўналишларига жами 1060 та автобуслар ишга чиқарилиши белгиланган бўлиб, автобус йўналишларининг фаолияти соат 4:00 дан бошлаб йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" маълум қилди.
Бундан ташқари, масжидларга келиб кетишда аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳрида жойлашган 100 га яқин масжидларга соат 03:00 дан, соат 05:00 гача бўлган вақт мобайнида вақтинчалик 60 та махсус автобус йўналишлари ташкил этилиб, ушбу йўналишларга 160 дона автобуслар чиқарилиши белгиланганлигини маълум қиламиз.






