АсосийDunyo

Украина раҳбари "Вагнер" ёлланма аскарларининг Россия ҳукуматига қарши исёнига муносабат билдирди

'Украина раҳбари "Вагнер" ёлланма аскарларининг Россия ҳукуматига қарши исёнига муносабат билдирди'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкати раҳбари Евгений Пригожин томонидан бошланган ҳарбий исёнга муносабат билдирди. Бу ҳақда Украина Президентининг телеграм каналида ёзилган. 

“Зулм йўлини танлаган ҳар бир кимса охир-оқибат ўз бошини ейди. Минглаб аскарларни қирғинбаротга юборади, пировардида эса ўзи қуроллантирган шахслардан ҳимояланиш учун Москва вилоятида баррика ортига яширинади. Россия узоқ йиллар ўз заифлиги ва бошқарувдаги уқувсизлигини пропаганда йўли билан ниқоблаб келди. Энди бошбошдоқлик шу қадар кучайдики, ойни этак билан ёпиб бўлмай қолди”, – деб ёзди Украина раҳбари.

Зеленский ҳозирги вазиятда рус қўшинини Украина тупроғидан олиб чиқиш кетиш ақлли қарор эканини урғулади. 

Маълумот учун:

Евгений Пригожин бошчилигидаги "Вагнер" ёлланма аскарлари Россиянинг бир қатор ҳудудларидаги муҳим инфратузилма обектларини эгаллаб, Москва томон ҳаракатланаётганини маълум қилганди. Шундан сўнг Владимир Путин россияликларга мурожаат қилиб, давлат тўнтаришига уринишлар ҳар қандай йўл билан бостирилишини маълум қилганди.

    Бошқа янгиликлар