Тошкент вилояти ҳудудида ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари учун маблағлар йўналтирилди.
Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг фармойиши эълон қилинди.
Унга кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил -чорак якуни билан иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан "Ягона буюртмачи хизмати" инжинеринг компаниясига 7 миллиард 1 миллион сўм ажратилди.
Мазкур маблағлар Бекобод, Паркент, Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Чиноз, Тошкент, Пискент, Зангиота туманлари ҳамда Янгийўл шаҳаридаги 15 та объектда, яъни мактабгача таълим ва умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш ва қўшимча бино, спорт зал қурилиши учун сарф этилади.






