Абдураҳмон ибн Умар ас-Суфий 903 йилда Теҳрон яқинидаги Рай шаҳрида туғилган. У Диновар, Исфаҳон, Бағдодда илмий фаолият билан шуғулланган.
Подшоҳ Адуд ад-Давла кўрсатмасида билан Шероз шаҳрида расадхона қурилишига ҳам бош-қош бўлган.
Унинг энг йирик ижодий иши “Китааби ас-сивар ал-кавокиб ас-сабита” (“Қўзғалмас юлдузлар тасвири”) асаридир. Мазкур асар бевосита Птолемейнинг “ал-Мажистий” асари асосида яратилган, лекин ундаги хатоликларни аниқлаб, уларга тузатишлар киритган. Птолемей асаридаги юлдузларнинг юнонча номларига арабча муқобилини топган.
Ас-Суфий тахминан 986 йилда Шерозда вафот этган. Cуратларда: “Китааби ас-сивар ал-кавокиб ас-сабита” асаридан миниатюралар.






