АсосийDunyo

Хитойдаги ресторанда газ портлаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

'Хитойдаги ресторанда газ портлаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Хитойдаги ресторанда газ портлаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса мамлакат шимоли-ғарбидаги Инчуан шаҳрида содир бўлган. Қутқарувчилар яна 7 нафар ярадорни аниқлашган. Маълум қилинишича, улардан бири оғир аҳволда. 

Баъзи маълумотларга кўра, портлаш ошпаз газ баллонидаги валфни алмаштираётганда содир бўлган. Ёнғиндан тахминан бир соат олдин ходимлар газ ҳиди ҳақида хабар беришган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Портлаш "Драконьих лодок" фестивали арафасида, кўплаб хитойликлар ресторанларга ташриф буюриб, дўстлари билан учрашганда содир бўлган.

 

    Бошқа янгиликлар