АсосийJamiyat

Навоийда Ободонлаштириш бошқармаси оилавий тадбиркордан сотиб олган кўчатларнинг пулини бермай сарсон қилди

'Навоийда Ободонлаштириш бошқармаси оилавий тадбиркордан сотиб олган кўчатларнинг пулини бермай сарсон қилди'ning rasmi

Навоий вилоятида “Гулчамбар” (номи ўзгартирилган) ОК раҳбарининг Кармана туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилган. 

Аниқланишича, 2021 йил 17 февралдаги “Гулчамбар” ОК ҳамда Кармана туман Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида мевали ва манзарали кўчатлар етказиб бериш бўйича умумий қиймати 198,7 млн сўмлик шартнома имзоланган. Бироқ оилавий корхона томонидан топширилган маҳсулотлар қиймати ташкилот томонидан тўлаб берилмаган. 

Мурожаатни ўрганиш якунига кўра, Вакил томонидан Кармана туманлараро иқтисодий судига оилавий корхона манфаатини кўзлаб киритилган даъво аризаси натижасида муқаддам топширилган маҳсулотлар умумий қиймати 198,7 миллион сўм пул маблағлари жавобгар Кармана туман Ободонлаштириш бошқармасидан суднинг ҳал қилув қарорига кўра ундирилиши таъминланди.

    Бошқа янгиликлар