АсосийJamiyat

Чинозда 3 гектар ер майдони ёниб кетди

'Чинозда 3 гектар ер майдони ёниб кетди'ning rasmi

21 июнь куни соат 20:43 да Тошкент вилояти Чиноз туманидаги фермерлар уйишмаларининг бири ҳудудида тахминан 3 гектар ғалладан бўшаган ер майдони ёнган.  Ҳолат юзасидан ФВВ ахборот хизмати маълумот тақдим этди. 

Айтилишича, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:00 да етиб бориб, ёнғин соат 21:15 да ўчирилган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар