Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашув чоғида аҳолига қулай турмуш шароити яратишга оид режалар ҳақида тўхталди.
“Бухорода аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича ҳам аниқ режаларимиз бор. Шу мақсадда, 2030-йилга қадар маҳаллаларда 50 та янги оилавий поликлиника ва шифокор пункти қурилиб, 200 таси тўлиқ таъмирланади.
Мураккаб операцияга муҳтож, туғма юрак нуқсони бор 1 минг нафардан ортиқ болаларни давлат ҳисобидан даволаш ташкил этилади. Бу ишларга Бухоро учун йилига 30 миллиард сўмдан ажратамиз", - дейди номзод.
Шунингдек, Мирзиёевнинг қўшимча қилишича, Бухорода Халқаро халқ табобати маркази ва Фармасевтика кластери ташкил қилинади. Бунинг учун, 50 миллион доллар инвестисия жалб қилинади.






