АсосийJamiyat

21 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

'21 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди'ning rasmi

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда 40-43° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-37° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

    Бошқа янгиликлар