АсосийJamiyat

“Бор, бориб итга ўхшаб вовулла кўчада”. Бандихон прокурори маҳалла раисларини ҳақорат қилди

'“Бор, бориб итга ўхшаб вовулла кўчада”. Бандихон прокурори маҳалла раисларини ҳақорат қилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани прокурори Соатмурод Маҳманов ҳудуддаги маҳалла раисларини ҳақорат қилгани, тилга олиб бўлмас сўзлар билан “сийлагани”нинг аудиоси тарқалди.

Мазкур аудиодан англашилишича, прокурор тумандаги МФЙ раисларини йиғиб, солиқ тушумлари бўйича ҳисобот сўраган.

“Эркакмисан сен ҳам? Хотинчалиш, итдан тарқалган экансан-да, бўлмаса одамнинг ишини қилардинг-да. Бор, бориб итга ўхшаб вовулла кўчада”, — дейди прокурор солиқ тушумларини эплолмаган раисга юзланар экан.

Audiода прокурор билан мулоқот қилган МФЙ раислари орасида аёл раислар ҳам борлиги эшитилади.

“Ўлсанг, бугун кўмар эдик”, — дейди прокурор яна бир раисни койир экан.

Прокурор ёнида кўриниб турган раисларнинг бирига “Итдан тарқаганмисан, одамдан тарқаганмисан?”, — дея савол беради. Ҳамда “итвачча”, дея ҳақорат қилади.

2023 йил 20 июнь куни ижтимоий тармоқларда Бандихон тумани прокурори С.Махмановга тегишлилиги таъкидланиб, тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар