АсосийJamiyat

Сурхондарёда эр хотинини томорқада ишламагани учун дўппослади (видео)

'Сурхондарёда эр хотинини томорқада ишламагани учун дўппослади (видео)'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида эр аёлини калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

 Лавҳа остида аёл эри, қайнонаси ва қайнсингли томонидан доимий калтакланиб, уй қамоғида сақлаб келинмоқда дейилган. Zamon информацион дастури ҳолат бўйича батафсил маълумот тайёрлади.



Маҳалла раиси Гулшода Хўжамуродованинг айтишича, авваллари бу оиладан шунга ўхшаш ҳолат бўйича маълумот келиб тушмаган. 

Аниқланишича мазкур оилавий жанжал шу йилнинг 18 июнь куни 17:30ларда содир бўлган. 

"Эрим билан агоротни устидан тортишдик. Ижтимоий тармоққа чиқарганлар қонун олдида жавоб берсин. Менинг оилавий масаламга аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ", дейди калтакланган аёл. 

Айни пайтда  калтакланган аёлга "Ҳимоя ордери" берилган. Ҳолат юзасидан Шўрчи туман ИИО томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар