АсосийJamiyat

Андижонда 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қизни чақмоқ урди. Йигит шифохонада вафот этган (видео)

'Андижонда 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қизни чақмоқ урди. Йигит шифохонада вафот этган  (видео)'ning rasmi

19 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қиз чақмоқ уриши оқибатида тан жароҳати олишган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Darakchi.uz'га маълум қилди. 

Унда айтилишича, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан йигит вафот этган.

Қизнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ҳозирда шифохонада даволланмоқда.

Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар