Бўстонлиқ туманида ҳаракаланиб кетаётган юк автомобилининг тормози ишламай қолди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 июн куни соат таҳминан 18:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани худудидан ўтган 4Р10 “Чорбоғ сув омбори айланма” автомобил йўлининг 82-километрида, ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Ж.А бошқарувидаги “МАZ-55160-280-650” русумли юк транспорт воситаси Тошкент-Чорбоғ йўналишида харакатланиб кетаётган вақтида тормоз тизими ишдан чиқиши натижасида ўзи билан бир йўналишда бўлган 6 та транспорт воситасига (“Спарк”, “Матиз”, “Нексия 3”, “KIA SPORTAGE D-242” ва 2 та “Ласетти” русумли автоуловлар) бориб урилиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу тўқнашув натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






