АсосийJamiyat

Пойтахтнинг 7 та туманида "свет" ўчди

'Пойтахтнинг 7 та туманида "свет" ўчди'ning rasmi

Сешанба куни таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтнинг 7 та туманидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Электр қурилмаларини таъмирлаш ва янгилаш ишлари кетаётгани сабабли 20 июнь куни Тошкент шаҳридаги айрим ҳудудларда таъминотда узилиш бўлади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Истеъмолчиларга «сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида» қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Чилонзор тумани: «Қозиробод» ҳамда «Кўркам» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Янгиҳаёт тумани: «Хўжаучқун» ва «Виқор» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Шайхонтоҳур тумани: «Чорсу» ва «Белтепа» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Бектемир тумани: «Нурлийўл» ва «Забардаст» МФЙларинжнг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Яшнобод тумани: «Миришкор» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани: «Мевазор» ва «Заковат» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Учтепа тумани: «Нишабариқ» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар