АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида инспектор иш вақтида пичоқланди

'Тошкент вилоятида инспектор иш вақтида пичоқланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 19 июнь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи, давлат инспектори М.Ф. хизмат вазифасини бажараётган вақтида пичоқланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Айни вақтда инспектор операция қилиниб, жонлантириш бўлимига ўтказилган.

Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан воқеа сабаблари ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда.

Шунингдек, Тошкент вилоят ИИББнинг хабар беришича, Бекобод шаҳар Экология бўлими бошлиғи 1987 й.т. М.Ф. га нисбатан тан жароҳати етказилган ҳолати юзасидан 19 июнь куни Бекобод тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс (1978 й.т. У.Х.) процессуал тартибда ушланган.

Маълум бўлишича, ҳолатга шахсларнинг ўзаро келишмовчиликлари сабаб бўлиб, жанжал вақтида фуқаро ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан таниши (М.Ф.)га қасддан тан жароҳати етказган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар