Маълум қилинишича, 2023-2024 ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, ўрнатилган тартибга кўра, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
➖микро-ҳудуд доирасида (20 июнь-31 июль)
➖микро-ҳудуддан ташқарида (1-15 август)
Маълумот учун: 2023-2024 ўқув йилида республикамиз бўйича 730 мингдан ортиқ болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.
"Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг (9-моддаси)га асосан болалар, улар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади.
Яъни бу йил 1-синфларга 2016 йилнинг 1-январидан 31-декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.






