АсосийJamiyat

Самарқандда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

'Самарқандда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 18 июнь куни соат 21:10 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар “Хишрав-2” қўрғони ҳудудидаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:20 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:00 да ўраб олинган ва соат  22:18 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида қурилишда фойдаланиладиган ускуна (опалубка) ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига вилоят ҳамда шаҳар ФВБ раҳбар ходимлари чиқишган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар