АсосийJamiyat

Самарқандда содир бўлаётган кучли шамол натижасида айрим ҳудудлар электр таъминотидан ўчирилди

'Самарқандда содир бўлаётган кучли шамол натижасида айрим ҳудудлар электр таъминотидан ўчирилди'ning rasmi

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, Самарқанд вилоятида кучли шамол натижасида соат 11:30 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.

Бунинг натижасида Жомбой, Пастдарғом ва Булунғур туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

"Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз", - дейилади хабарда.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида кучли чанг тўзон ва бўронлар кузатилаётгани акс видео хабарлар тарқамоқда.

 

    Бошқа янгиликлар