АсосийDunyo

Ҳиндистондаги жазирама 34 кишининг ҳаётига зомин бўлди

'Ҳиндистондаги жазирама 34 кишининг ҳаётига зомин бўлди'ning rasmi

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатидаги жазирама икки кун давомида 34 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш расмийлари жамоатчиликни иссиқ ҳаводан юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар ҳақида огоҳлантирди.

Айни вақтда Ҳиндистон метеорология департаменти Уттар-Прадеш штатининг Баллия туманида ҳаво ҳарорати мавсумий меъёрдан ошиб, 42,2 даражага етганини маълум қилди.

Ўз навбатида ҳинд шифокорлари 60 ёшдан ошганларга кўчага чиқмасликни маслаҳат беришди.

Хусусан, Уттар-Прадеш штатида икки кун ичида иссиқдан вафот этган 34 кишининг барчаси 60 ёшдан ошган ёш гуруҳига мансуб. Аномал ҳаво ҳарорати касалликларнинг кучайишига олиб келиши мумкин, дейди шифокорлар.

Апрель, май ва июн ойлари одатда Ҳиндистондаги энг иссиқ ойлар ҳисобланади. Сўнгги йилларда бу мамлакат иссиқ ҳарорат таъсирини тобора кўпроқ ҳис қилмоқда.

Иссиқлик одатда сув танқислигини келтириб чиқаради ва шу билан миллионлаб одамларга салбий таъсир кўрсатади.

    Бошқа янгиликлар