Ўзбекистон ифтихори, бокс бўйича Жаҳон ва Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Ҳаролд Калдерон устидан ғалаба қозонди.
АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида ўтказилган WBA Eliminator жангида Шаҳрам Ғиёсов америкалик тажрибали Ҳаролд Калдерон билан тўқнаш келди.
12 раундга мўлжалланган мазкур жанг якунларига кўра ҳакамларнинг якдил қарори билан ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ғалаба қозонди.






