Жорий йилнинг 12 июнь куни шаҳардаги “Буюк ипак йўли савдо комплекси”, “Ризқ барака савдо комплекси” ва “Қўқон истиқлол савдо комплекси” МЧЖлари ҳудудида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлик оқибатида ёнғин келиб чиққан эди.
Мазкур ҳолат юзасидан 13.06.2023 йил куни Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчиларидан иборат гуруҳ томонидан тадбиркорларга етказилган моддий зарарни аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғиндан жабр кўрган фуқароларга қулайлик яратиш учун Қўқон шаҳридаги 39-мактаб биносида тергов гуруҳи штаби ташкил этилган. Ёнғин оқибатида зарар кўрган тадбиркорлар ушбу штабга мурожаат этиши сўралади.






