АсосийJamiyat

19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан 3 та вилоятга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

'19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан 3 та вилоятга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади'ning rasmi

Uzbekistan Airways 19 ва 20 июнь кунлари қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилишини эълон қилди.

Жумладан, 19 июнь куни Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида қўшимча парвоз амалга оширилади.

Бундан ташқари, 19 июнь куни Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналиши бўйича ҳам қўшимча авиақатнов режалаштирилган.

20 июнь куни эса Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида қўшимча қатнов бажарилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 20 июнь куни Тошкент – Қарши – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов амалга оширилади.

Авиачипталарни авиакомпания сайти, "UzAirways" мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар