QazaqGaz ва Газпром Россия газининг Ўзбекистонга транзити бўйича шартнома имзолади
Ҳужжат Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида имзоланган, деб хабар берди Sputnik Uzbekistan` Қозоғистон Энергетика вазирлигига таяниб.
Шунингдек, Қозоғистон ва Россия энергетика вазирлари Россия нефтининг транзити бўйича келишувларни 2033 йил охиригача узайтирган. Ҳажмлар ҳам 10 млн тоннага етказилиши белгиланган.






