АсосийJamiyat

“Ухламасанг кўзингни ўйиб, ўлдираман” (видео)

'“Ухламасанг кўзингни ўйиб, ўлдираман” (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ғиждувон туманидаги 53-ДМТТ тарбияланувчиларига нисбатан қўпол муносабатда бўлинганлиги ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди. 

Мазкур видеолавҳага Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат жорий йилнинг февраль ойида содир этилганлиги, таълим ташкилотининг собиқ директори кузатув камералари орқали бу ҳолатни аниқлаган бўлсада, тарбиячиларга нисбатан жазо чораларини кўрмаганлиги аниқланган.

Ўрганишлар хулосасига кўра, қўполликка йўл қўйган 2 нафар тарбиячига нисбатан белгиланган тартибда “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси белгиланган.

    Бошқа янгиликлар