Айтишларича, Шаҳноза Мирзиёева Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига, Мухторхон Ташходжаев агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган.
Бу ҳақда Озарбайжон оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган хабарда маълум қилинган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги директори Мансурбек Оллоёров бошчилигидаги делегация Озарбайжонда бўлиб турибди.
Ушбу ташриф доирасида ташкил этилган тадбирда делегация аъзолари – Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева хоним ва директор ўринбосари Мухторхон Тошхўжаев, шунингдек, Ўзбекистон “Замин” жамғармаси ижроия қўмитаси раҳбари Тамила Алиева ҳам иштирок этганлиги баён этилади хабарда.
Йиғилишда икки давлат ўртасида келгусида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий хизматлар, шунингдек, инновацион ечимларни қўллаш, электрон технологиялар каби йўналишларда ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилган.
Эслатиб зтамиз, Ўзбекистондаги расмий манбааларга кўра, Шаҳноза Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлиги бош бошқарма раҳбари ҳисобланади






