АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёевнинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви бошланди

'Шавкат Мирзиёевнинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви бошланди'ning rasmi

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

Ислоҳотларимиз натижасига баҳо берадиган энг холис ҳакам, бу – халқимиз — Шавкат Мирзиёев.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев айни дамда қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда. У ўтган йиллар давомида қилинган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди:

➖ Қорақалпоғистонда 51 минг оиланинг уй-жой шароити яхшиланди;

➖аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 71 фоизга етди;

➖ Орол денгизининг қуриган ҳудуди ўрнида 1 миллион 800 минг гектар яшил ўрмонзор барпо этилди;

➖ боғчалар қамрови 28 фоиздан 81 фоизга, уларнинг сони эса 317 тадан 1 минг 600 тага кўпайди;

➖ 172 та мактаб мукаммал таъмирлангани, 104 та мактабда қўшимча бинолар барпо этилгани ҳисобига, 118 мингта янги ўқувчи ўрни яратилди;

➖ Қорақалпоғистондаги олийгоҳлар сони 2 баробар кўпайиб, 12 тага етди;

➖ олийгоҳларга қабуллар сони эса 3,5 марта ошиб, қамров 19 фоиздан 46 фоизга ўсди. Ҳозирги вақтда бу ерда 58 минг талаба таҳсил олмоқда.

“Албатта, қилинган ишлар ҳақида кўп гапириш мумкин, лекин ислоҳотларимиз натижасига баҳо берадиган энг холис ҳакам, бу – халқимиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар