АсосийDunyo

Халқаро жиноий суд Каховка ГЭСининг вайрон қилингани бўйича тергов бошлади

'Халқаро жиноий суд Каховка ГЭСининг вайрон қилингани бўйича тергов бошлади'ning rasmi

Гаага Халқаро жиноий суди вакиллари Каховка тўғони бузилишини текширишга киришди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский кечки мурожаатида маълум қилди деб хабар бермоқда Zamon.uz нашри.

Зеленскийнинг ўзи ҳам  тошқиндан жабр кўрган Херсон вилоятига етиб келган. Кеча Халқаро жиноий суд вакиллари Херсон вилоятига ташриф буюришди. Ҳодисанинг эртасиёқ Бош прокурор Гаага судига  ушбу воқеани тергов қилиш бўйича тегишли мурожаат юборган. Ва иш аллақачон бошланган. Ҳозир «Халқаро адолат вакиллари Россиянинг ушбу теракти оқибатларини ўз кўзлари билан кўришмоқда», – деди президент.

Зеленский  терговга ҳисса қўшишга ваъда берди.

«Барча ҳуқуқ-тартибот идораларимиз ва бошқа институтларимиз бу жараёнга имкон қадар жалб қилинган. Жабрланган ҳудудларда гувоҳларга, барча маълумотлар, далилларга тўлиқ кириш имкони берилади. Террорчи давлат учун тўлиқ ва адолатли жавобгарлик муҳим. Бу дунёда бундай ёвузликлар энди такрорланмаслиги учун зарурий шарт», деди у.

Маълумот учун: ГЭСнинг бузилиши билан боғлиқ ҳодисада Украина, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Россияни айблади. Россия томони айбловларни инкор этиб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар