АсосийDunyo

Дунёдаги ҳар ўнинчи бола мажбурий меҳнатга жалб қилинган

'Дунёдаги ҳар ўнинчи бола мажбурий меҳнатга жалб қилинган'ning rasmi

Ҳар йили 12 июн бутун дунёда “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” сифатида нишонланади.

Айни пайтда дунёда 160 миллион бола (63 миллион қиз ва 97 миллион ўғил бола) “болалар меҳнати”га жалб қилинган.

Дунёда ҳар ўнинчи бола “болалар меҳнати”га жалб қилинган бўлса, ҳар бешинчи боладан камида биттаси ривожланмаган мамлакатларда ишлашга мажбур.

Африканинг Саҳрои Кабирдан жануби-ғарбий қисмида болаларнинг қарийб 26 фоизи “болалар меҳнатига жалб қилинган”, бу дунё бўйлаб энг юқори кўрсаткичдир. Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида болаларнинг тахминан 7 фоизи хавфли ишларга жалб қилинган.

Ривожланмаган мамлакатларда 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган ҳар тўрт боладан камида 1 нафари хавфли касбларда ишлашга мажбур.

    Бошқа янгиликлар