АсосийDunyo

Шимолий Корея Россияни қўллаб-қувватлашга тайёр

'Шимолий Корея Россияни қўллаб-қувватлашга тайёр'ning rasmi

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Владимир Путин билан "кучли давлат" қуриш истаги борлигини маълум қилди. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар берди.

Қайд этилишича, Ким  Чен Ин Путинга "Россия куни" муносабати билан табрик йўллаган, унда у рус халқини "тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги"ни изҳор қилган. Шунингдек, у Россия Федерацияси "суверен давлатларни ҳимоя қилишнинг муқаддас вазифаси  тимсоли" эканлигини айтди. КХДР раҳбари Россия Федерацияси билан яқинроқ стратегик ҳамкорликка тайёр эканини ҳам таъкидлаган. Унинг қўшимча қилишича, икки мамлакат халқлари "қудратли давлат қуриш, жаҳон тинчлиги ва хавфсизлигини ишончли ҳимоя қилишдек буюк мақсадга эришиш"га муштарак интилишади.

    Бошқа янгиликлар