АсосийJamiyat

Тошкентда ўқитувчини калтаклаганларга жиноий иш очилди

'Тошкентда ўқитувчини калтаклаганларга жиноий иш очилди'ning rasmi

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 62-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси ўқувчининг яқинлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат бўйича шаҳар ИИББ қўшимча маълумот эълон қилди.

Қайд этилишича, мактаб ўқитувчиси ва ўқувчи ўртасидаги ўзаро келишмовчилик сабабли келиб чиққан можаро натижасида ўқитувчи тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган.

“Жиноят иши Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши ва айбдор шахсга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъминланади”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар