АсосийDunyo

Озарбайжон Украинага навбатдаги гуманитар ёрдамини юборди

'Озарбайжон Украинага навбатдаги гуманитар ёрдамини юборди'ning rasmi

Озарбайжондан Украинага яна бир инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

Trend хабарига кўра, инсонпарварлик ёрдами Украина томонининг мурожаатини инобатга олган ҳолда президент Илҳом Алиев топшириғи билан ташкил этилган.

Гуманитар юклар сув қувурлари, насослари, қутқарув жилетларидан иборат.

Шу билан бирга, Украинага қутқарув ишларида қатнашадиган техника ва кемалар учун мўлжалланган 20 тонна ёқилғи жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, гуманитар юк Бокудан Польшага, у ердан эса Украинага самолётда етказилади.

    Бошқа янгиликлар