Япония ҳукуматининг Украинага ҳарбий техника етказиб беришни бошлаш ҳақидаги қарори муносабати билан Япониянинг Москвадаги элчиси Тоёхиса Козуки Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда 9 июнь, жума куни Россия ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
“9 июнь куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари А.Ю.Руденко Япония ҳукуматининг Украинага ҳарбий техника (зирҳли) етказиб беришни бошлаш тўғрисидаги қарори муносабати билан Япониянинг Россиядаги элчиси Т.Козукини чақирди”, — дейилади хабарда.
Япония томонига бу қадам жанговар ҳаракатлар кучайишини янада ошишига олиб келиши айтилган.
Бош вазир Фумио Кисида маъмурияти шу билан украиналик "террорчилар"нинг Киевга берилган ҳарбий техникадан фаол фойдаланган ҳолда жиноий ҳаракатлари натижасида тинч аҳоли, жумладан, Россиянинг чегарадош ҳудудларида ҳалок бўлганлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёр бўлиши кераклиги таъкидланган.
Бу қарор билан Токио икки томонлама муносабатларни янада хавфли боши берк кўчага олиб чиқмоқда, бундай ҳаракатлар жиддий оқибатларсиз қолиши мумкин эмас, дея огоҳлантирган Россия ТИВ.






