АсосийJamiyat

Янгийўлда фуқаро ўзи ташлаган чиқиндиларни йиғиб олди ва 3 миллион 300 минг сўм жарима ҳам тўлади (видео)

'Янгийўлда фуқаро ўзи ташлаган чиқиндиларни йиғиб олди ва 3 миллион 300 минг сўм жарима ҳам тўлади (видео)'ning rasmi

Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрининг Янгибоғ МФЙ ҳудудида чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир бўлди. Бу ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланган.

Маълум бўлишича, фуқаро С.Т. белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг  91-прим 1-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузар ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалаган ва унга 3 300 000 сўм миқдорида жарима тайинланди.

    Бошқа янгиликлар