АсосийJamiyat

Эртага Сергели ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

'Эртага Сергели ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади'ning rasmi

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда. 

Тошкент шаҳар Сергели тумани “Меҳригиё” МФЙ, Сергели 7 мавзеси ҳудудида жойлашган АТС олдидан ўтган ўрта босим Д-57 мм газ қувурини тартибга келтириш ишлар ҳамда Чилонзор тумани “Боғзор” МФЙ 7 мавзе 44 уй олдидаги ер ости Д-57 ўрта босим газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф қилиш ишлари режалаштирилган.

Ушбу ишларни бажаришда 2023 йил 8 июнь куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилар:
- Сергели-6 мавзеси “Меҳригиё” МФЙда жами 23 та кўп қаватли уйлардаги 2587 та хонадон
- “Лутфий” ва “1-Қатортол” МФЙ лардаги жами 400 та ерли хонадонлар.
- “Боғзор” ва “Оқтепа” МФЙ ларнинг кўп қаватли уйлардаги жами 3430 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар:
- Сергели-6 мавзеси “Меҳригиё” МФЙда жами 15 та улгуржи истеъмолчилар.
- “Боғзор” МФЙ ҳудудидаги жами 18 та улгуржи истеъмолчилар.
"Етказилаётган ноқулайликлар учун "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФ истеъмолчилардан узр сўрайди" дейилади хабарда.
 

    Бошқа янгиликлар