Олий Мажлис Сенатининг қирқ биринчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Сенатнинг 2023 йил 2 июндаги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
- Нурали Жавлиев (1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган),
- Нодиржон Хаджиматов (1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган),
- Шарофиддин Болиев (1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган),
- Дурдонахон Абдукахарова (1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган),
- Абатбай Аяпов (1984 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган),
- Элбекжон Тургунбоев (1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган),
- Лутфулла Мамаражабов (1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган),
- Зоир Рустамов (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Сурхондарё вилоятининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган),
- Феруз Ражабов (1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган, Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган) ўн йиллик муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланди.






