АсосийJamiyat

Қорақолпоғистоннинг Хўжайли туманидан ўтувчи газ қувурида ёнғин содир бўлди (видео)

'Қорақолпоғистоннинг Хўжайли туманидан ўтувчи газ қувурида ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда газ қувури ёнаётгани акс этган видеолар тарқалди. Маълум бўлишича, мазкур ҳолат кеча, 4 июнь куни соат 19:00 атрофида Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида юз берган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг аниқлик киритишича, ёнғин Хўжайли туманининг “Жанга жап” ОФЙ ҳудудидан ўтувчи, Нукус шаҳрини газ билан таъминловчи 530 диаметрли газ қувуридан газ сизиб чиқиши оқибатида юзага келган.

“Ургенчтрансгаз” жамиятига тегишли газ қувурида газ тўхтатилиб, ёнғин ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Ёнғиннинг асл сабаблари ва зарар миқдори ҳозирча очиқланмади.

    Бошқа янгиликлар