АсосийJamiyat

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳакан Фиданни Туркия Ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани билан табриклади

'Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳакан Фиданни Туркия Ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани билан табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳакан Фиданни Туркия Ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани билан қутлади. Вазирнинг ёзишича, у Туркия сиёсатчисини телефон орқали табриклаган.

Шунингдек, Бахтиёр Саидов Ҳакан Фидан жанобларини Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. 

"Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган улкан кун тартибига алоҳида тўхталиб ўтдик ва Ўзбекистон-Туркия алоқаларни янада ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишга тайёрлигимизни қайд этдик",- дейди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.

    Бошқа янгиликлар