АсосийJamiyat

Қашқадарёда Damas жарликка тушиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди (видео)

'Қашқадарёда Damas жарликка тушиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди (видео)'ning rasmi

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 4 июнь куни соат тахминан 07:20 ларда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани “Каттаўра” МФЙ “Кон” қишлоғи ҳудуди “Майданак” ва “Қизилтепа” йўналишининг 38 км.да ҳаракатланиб кетаётган Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Натижада, машина дарага ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида, автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. 3 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлар билан Қамаши тумани шифохонасига юборилган.

    Бошқа янгиликлар