Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўлими ходимлари томонидан ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкентда 10 минг доллар эвазига Ҳаж визаси қилиб бермоқчи бўлганлар қўлга тушди.
Тадбирда, "A.K." МЧЖ раҳбари “A.M.” ва жамият ходимлари “И.И.”, "М.Х."лар бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро “Т.И.”нинг ишончига кириб, уни алдаб, унга юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 10.000 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш учун “Ҳаж визаси” қилиб беришни ваъда қилиб, шундан 3.000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаролар “А.М.”, “М.И.", "А.М." ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми "б" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.






