Навоий вилоятининг Кармана туманида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Кармана туманида жойлашган Самарқанд ЙПХ масканида Ласетти русумли автомашина тўхтатилган. Асли бухоролик 30 ёшли фуқаро ҳаракатланиб келаётган машина юкхонасида ва йўловчи ўриндиғи устида истеъмолга яроқсиз 10 бош қўй гўшти борлиги аниқланган.
Маҳсулот ташиш қоидаларига зид, шунингдек ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётгани сабабли фуқарога нисбатан қонуний чора кўрилди.






