ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар беришича, Афғонистонда Тошкент вақти билан 12:53 да зилзила содир бўлди.
Хабарда айтилишича, 03.06.2023 йил, Тошкент вақти билан 12:53 да (03.06.2023 йил, Гринвич бўйича 07:53 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 35,9 градус шимолий кенглик; 69,29 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 597 км жанубий-шарқда.






