АсосийJamiyat

Сурхондарёдаги аралаш моллар савдо дўконида ёнғин юз берди (видео)

'Сурхондарёдаги аралаш моллар савдо дўконида ёнғин юз берди (видео)'ning rasmi

Бугун, 31 май куни соат 05:11 да Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Боботоғ” МФЙ, Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли аралаш моллар савдо дўкони 2-қаватининг 85 кв.м майдонида шифт қисми ёниб зарарланган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Ёнғинга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи 05:14 да етиб бориб, соат 05:19 да ўраб олинган ва 06:40 да ўчирилган.

Ёнғиндан савдо дўконининг 1-қавати ҳамда 200 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар