Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтмоқда.
Унда қайд этилишича, мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллада қолиши ҳисобига, маҳалла бюджетида йилига 3 триллион сўм маблағ пайдо бўлади.
Келгуси йилда "Очиқ бюджет"га бериладиган маблағ эса, 3 карра оширилиб, 24 триллион сўмга етказилади.
Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади.






