АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев темир йўл монополиясига чек қўйишни ваъда бермоқда

'Шавкат Мирзиёев темир йўл монополиясига чек қўйишни ваъда бермоқда'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтмоқда.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда.

Унда қайд этилишича, номзоднинг йўл-транспорт соҳасидаги режалари қуйидагича:

  • авиақатновлар сони 4 марта оширилади;
  • Тошкент – Самарқанд, Навоий – Бухоро йўналишларида қўшимча тезюрар темир йўллари қурилади;
  • темир йўл соҳасига хусусий сектор жалб қилиниб, хизматлар сифати рақобатбардош нархлар асосида белгиланади;
  • 6 та йирик аэропорт модернизация қилинади, хусусий авиакомпаниялар сони 10 тага етказилади;
  • 2030 йилга қадар туман марказларидан ҳар бир қишлоққача – жами 5,5 минг километр цемент-бетон йўллар қурилади ва жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олинади.
  • Тошкент – Самарқанд ва Тошкент – Фарғона водийси йўналишларида хусусий шериклик асосида янги автомобил йўллари қурилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Россиялик блогер Илья Варламов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти хизмат кўрсатиш сифатини танқид қилган эди.

 

    Бошқа янгиликлар