АсосийJamiyat

Ўзбек-Қирғиз чегараcидаги девор бузиб ташланди

'Ўзбек-Қирғиз чегараcидаги девор бузиб ташланди'ning rasmi

Ўзбекистон томони Қирғизистон билан чегарадаги деворни бузиб ташлади. Kaktus.media’нинг ёзишича, тасвирлар Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ва Ўзбекистоннинг Андижон вилояти чегарасида суратга олинган.

Қирғизистон чегара хизматига кўра, Ўзбекистон томони 2010 йилда бир томонлама беркитилган “Бекобод—Хонобод” ўтказиш пунктлари деворларини бузиб ташлаяпти. Ўшанда Ўш вилоятига ўтувчи “Қорасув” ва “Қорабағич” ўтказиш пунктлари ҳам беркитилган эди.

Таъкидланишича, мазкур чегара назорат ўтказиш пунктларининг барчаси яқин орада очилади. Қирғизистон томони ҳам бу пунктлар орқали фуқароларнинг ўтиб-қайтишини қайта бошлашга тўлиқ тайёр.

    Бошқа янгиликлар