АсосийJamiyat

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 1 июнь куни чақирилади

'Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 1 июнь куни чақирилади'ning rasmi

Кеча  бўлиб ўтган Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис юқори палатасининг қирқ биринчи ялпи мажлисини 1 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати маълум қилди.

Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор қонун ва масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

"Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, "Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, «Телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилади.

Шу билан бирга сенаторлар Ўзбекистон Марказий банкининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитади.

Мажлисда Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 1 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар