АсосийJamiyat

Тошкентда 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

'Тошкентда 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Тошкентда 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 29 май куни соат 12:30 атрофида Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчасида Malibu 2, BYD Song, ВАЗ 2105, Lacetti, Nexia 3 ва Зил русумли юк автомашиналари иштирокида юз берган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар