Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 6 та машина бир-бирига урилиб, авария бўлганини маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун 29 май куни соат 12:30 ларда туманнинг Мойқўрғон кўчасида Малибу 2, БЙД СОНГ, ВАЗ 2105, Лаcетти, Нехиа 3 ва Зил бир-бирига тўқнашган.
Уларнинг бошқарувида:
Малибу 2 — 2001 йилда туғилган С.Н.;
БЙД СОНГ — 1974 йилда туғилган М.А.;
ВАЗ 2105 — 1986 йилда туғилган М.Х.;
Лаcетти — 1988 йилда туғилган Б.З.;
Нехиа 3 — 1996 йилда туғилган М.А.;
ЗИЛ — 1995 йилда туғилган Р.С. лар бўлган.
Хабарга кўра, ушбу ЙТҲ натижасида тан жароҳат олган йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






